08:02 / 29.07.2018
6 668

“Ласетти” сотаман деб “Olx.uz” сайтига эълон берган фирибгар ушланди

“Ласетти” сотаман деб “Olx.uz” сайтига эълон берган фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 27 июль куни ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Яшнобод туманида яшовчи, муқаддам судланган, Х.Р. “Olx.uz” интернет сайти орқали “Ласетти” русумли автомашинасини сотиш тўғрисида берган эълонига асосан, Учтепа туманида яшовчи У.Х. унга қўнғироқ қилиб, автомашинасини сотиб олишини истагини билдириб, Қушбеги даҳасида кўришгани ва Х.Р., У.Х.га автомашинанинг ҳужжатлари ҳамда фуқаролик паспортини кўрсатиб, алдов йўли билан 11.200 АҚШ долларини олиб автомашинани номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р. қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти” сотаман деб “Olx.uz” сайтига эълон берган фирибгар ушланди