16:24 / 31.07.2018
3 583

Ўзбекистонликлар Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўзбекистонликлар Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Ҳажга боришни орзу қилиб, Маккаи мукарама ва Мадинаи мунавварага қадами етишини дилига тугиб олган ватандошларимизнинг биринчи гуруҳи бугун тонгда Саудия Арабистонига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси.

Хабарда қайд этилишича, Саудияга бир неча кун олдин етиб борган ишчи гуруҳи ҳожиларимизни кутиб олиш учун барча зарурий чораларни кўриб қўйган. Ҳожиларимизга ҳашаматли меҳмонхона, энг қулай шароитлар, истеъмоллари учун турли вақтларда тайёрланадиган покиза ва лаззатли таомлар, борадиган манзилларига етказиб қўйувчи салқин автобуслар, ўзини роҳатсиз сезиб қолгудек бўлганларга малакали тиббий хизматлар, борингки, уларнинг нима эҳтиёжи бўладиган бўлса, ҳаммаси аъло даражада муҳайё қилинган.

Ўзбекистонлик ҳожиларга шундай шароитлар муҳайё қилинганки, улар ҳеч нарсага чалғимайди, ҳеч нарса ҳақида ўйламайди, ҳеч нарсадан хавотирга тушмайди, фақат ибодат қилади, ибодатнинг лаззатини ҳис қилади. Ҳаж амалини бу қадар қулай шароитларда бажариш не-не шавкатли зотларнинг орзуси бўлиб келганини тасаввур қилишнинг ўзиёқ бизнинг ватандошларимизнинг толеи қанчалик баландлигига далолат қилади.

«Ҳожиларимизни – отахон-у онахонларимизни, ака-укаларимизни, опа-сингилларимизни ўз бағрига жойлаб ҳавога кўтарилган улкан ҳаво лайнерининг ортидан қараб, қўлларимизни дуога очиб уларнинг ҳаққига дуолар қилиб қолдик: Йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин! Ҳажингиз муборак, азиз юртдошлар!», дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди