Республика Марказий банкининг пул-кредит сиёсати бўйича шарҳига кўра, ўзбекистонликларнинг чет элдаги даромадларидан келиб тушган тўловлар ҳажми 2018 йилнинг биринчи ярмида 2,3 млрд долларни ташкил қилди.
«Жорий йилнинг январь-июнь ойларида жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг 14 фоизга ўсиши ва уларнинг ҳажми 2,3 миллиард АҚШ долларига етиши, шунингдек, экспорт-импорт бўйича тезкор маълумотлар 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида тўлов баланси амалдаги амалиётлари ҳисоби ижобий сальдода сақланиб қолгани борасида дастлабки хулоса чиқариш имконини беради», - дейилади шарҳда.
Шу билан бирга, Марказий банкдан таъкидлашларича, ташқи шароитларнинг нисбатан яхшиланиши ва бунинг натижасида экспорт каналлари орқали валюта тушумлари ҳамда жисмоний шахслар халқаро пул ўтказмалари ҳажми ошиши, шунингдек, хорижий кредит линиялари ички валюта бозорида хорижий валюта умумий таклифи миқдорининг ўсишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда

Ўзбекистон Россиядан пул ўтказиш бўйича етакчиликни сақлаб қолдими?

Ноябрь ойида Ўзбекистонда нақд пул ҳажми камайди

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ҳисобига чекловсиз хорижий валюта ўтказиш имконияти яратилди

Ўзбекистонда аҳолидан 646 млн доллар сотиб олинди

Банклар 2 ойда аҳолидан ярим миллиард доллар қабул қилиб олди