08:30 / 04.08.2018
3 723

Россиянинг “Газпромбанк”и Ўзбекистонда болалар боғчалари қурмоқчи

Россиянинг “Газпромбанк”и Ўзбекистонда болалар боғчалари қурмоқчи
Россиянинг “Газпромбанк” молия муассасаси Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида болалар боғчалари қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри хабар берди.

Банк мутасаддиларидан бирининг айтишича, бундай лойиҳа бўйича қарзни облигация заёмига айлантириш ва уни паст ставкаларда нопрофессионал инвесторларнинг кенг доирасига таклиф қилиш мумкин. Бу даромад олиш ва мазкур шартномадаги маблағни тезда чиқариб олиб, уни яна бошқа муҳим лойиҳаларга йўналтириш имконини беради.

“Бу лойиҳанинг ўзига, унинг харажатлари қопланиши ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миқдорига ижобий таъсир ўтказади”, - деди у.

Банк жорий йилда Россия округларидан бирида болалар боғчалари қуриш бўйича шунга муқобил бўлган дастлабки инфратузилма облигацияларини чиқарганди. Бу эса сармоядорлар томонидан яхши кутиб олинди.

“Боғчалар бунёд этилди, фойдаланишга топширилди, бюджет эса уларнинг қурилишига кетган харажатларни қоплаган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартномаси бўйича тўловларни беришни бошлади, - дея қайд этди банк мутасаддиси. - Облигацияларни чиқариб ва уларни лойиҳага умуман алоқаси бўлмаган инвесторларга сотган ҳолда биз ўз-ўзидан мазкур инфратузилма лойиҳасининг дастлабки босқичлари учун маблағ ажрата олмаган янги сармоядорларни жалб этдик”.

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа муваффақиятига бошқа минтақалар ва ҳатто давлатлар ҳам қизиқиб қолган.

“Ҳозирда биз Ўзбекистонда болалар боғчаси қуриш бўйича шунга ўхшаш лойиҳа устида ишлаяпмиз”, - деди молиячи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиянинг “Газпромбанк”и Ўзбекистонда болалар боғчалари қурмоқчи