09:26 / 15.08.2018
4 115

Лицейга «киритиш» учун 2 000 доллар олмоқчи бўлган директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди

Лицейга «киритиш» учун 2 000 доллар олмоқчи бўлган директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди
Олий таълим муассасаларидан бири қошидаги Академик лицей директори — 36 ёшли Й.Алишер ва унинг ўринбосари — 49 ёшли М.Алишер 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу таълим даргоҳига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда бергани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот келиб тушади.

Шунга кўра, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, гумонланувчи шахслар талаб қилинган хорижий валютани олаётган вақтда қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов иши олиб борилмоқда ва гумонланувчиларнинг шу турдаги бошқа жиноий ишларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра жиноятнинг асл сабаблари ва омилларига аниқлик киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лицейга «киритиш» учун 2 000 доллар олмоқчи бўлган директор ва унинг ўринбосари қўлга тушди