Ўзбекистон Қирғизистонга “Барак” эксклави ўрнига тенг ер майдони ажратиб беради.
Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, деб хабар қилмоқда Спутник.
Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ-Тош қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб беради.
Хабарда айтилишига кўра, маҳаллий аҳоли давлатлараро комиссиянинг ушбу қарорига рози бўлган.
Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғонада бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Газнов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага ўтган йил Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистонга келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим хабар

Ўзбекистон фуқароси автомобиль юкхонасида Қирғизистонга кириб олишга уринди

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташриф буюриш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон-Туркманистон: чегара бўйича музокаралар қайта тикланди

Ўзбекистонлик милиционерлар Қирғизистонга чорвадор ва унинг отларини қайтаришди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 23 та ҳудудида текширув ўтказди