10:30 / 19.08.2018
4 615

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кутилмоқда​

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кутилмоқда​
Туркманистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрмоқда ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий туркман нашрлари хабар беради.

«Саммитни юқори даражада ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. «Аваза» миллий туристик зонасида ташкил этилиши режалаштирилган саммит 24 август куни ўз ишини бошлайди», дейилади хабарларда.

Шунингдек, саммит доирасида жамғарманинг Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссия, Сув хўжалиги ишларини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия ҳам иш олиб бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Туркманистон президентини туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод эт​ганди. Суҳбатда Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевни жорий йил август ойида Ашхободда бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этишга таклиф қилганди. ​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи кутилмоқда​