Қовун — чанқоқни босади, асабларни тинчлантиради

2 дақиқа ўқиш6.3K
Қовун — чанқоқни босади, асабларни тинчлантиради
Қовуннинг мағзида ҳам, уруғида ҳам истеъмол қилиш учун тўлиқ яроқли бўлган 30 % гача ёғ моддалари мавжуд. Бундан ташқари қовун овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фолий кислотаси қон ҳосил қилишда иштирок этади. Қовун атеросклерозда, камқонликда, юрак, қон томир касалликларида жуда фойдалидир.

Таркиби

Қовунни истеъмол қилиш қадимдан касалликларни даволашда кенг тавсия этиб келинган. Уни сил, ошқозон касалликлари, турли руҳий хасталикларда, ревматизм, подагра, шамоллаш ва йўталга қарши касалликларни даволашда, шунингдек гижжани ҳайдаб туширишда тавсия этилган. Қовун уруғи сутдаги дамланмасини халқ табобати билимдонлари пешоб тутилиб қолишида, қовуқда тош пайдо бўлишида, қовун шарбатини эса, қабзият ва бавосилда тавсия этишган. Қовун уруғининг сувда ивитилгани фаол пешоб ҳайдовчи, енгил ич сурувчи восита бўлиб, буйрак, жигар ва қовуқ учун жуда фойдалидир.

Қовун чанқоқни босиб, асаб тизимини тинчлантиради. Унинг шифобахш хусусиятлари таркибида В9 ва С витаминлари, темир моддаси ва калий тузига бойлиги билан боғлиқ. Шу сабабдан ҳам мутахассис-диетологлар беморларда камқонлик, юрак, қон томир касалликларида, атеросклерозда, буйрак ва жигар касалликларини даволашда қовун истеъмол қилишни буюришади.

ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Қовуннинг шифобахш хусусиятлари унинг етилиб, яхши пишганлиги билан боғлиқ. Масалан, етилиб пишмаган қовун – сапчани ейиш ошқозон яраси ёки гастрит касали бор кишиларга тавсия этилмайди. Оч қоринга ҳам қовун тановул қилиш тавсия этилмайди. Уни хатарсиз тановул қилишнинг тартиби овқат тановул қилиш орасида бўлиши яхшидир, бунда у бошқа тановул қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари билан аралашиши яхшироқдир.

Бугунги кунда диетологлар қовун истеъмол қилишни овқат ҳазм қилишни яхшилаш мақсадида тавсия этишади. Бундан ташқари у ажойиб гижжа ҳайдовчи воситадир. Бу албатта болалар учун фойдали.

Шамоллаш ва турли иллатларни даволашда қовуннинг фойдаси Шарқда табиблар қадимдан қовундан шифобахш восита – дори сифатида фойдаланишган. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўзига мурожаат қилган юрак, қон томир касалликлари билан оғриган беморларни қовун уруғи ва пўсти билан даволаган. Шунингдек, у буйракларда пайдо бўлган тошларни чиқариб юбора оладиган хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаган.

ҚОВУН ЁРДАМИДА ОЗИШ

Европада кейинги йилларда организмни қовуннинг шарбати ёрдамида тозалаш кенг тус олди. Ҳар хил ортиқча ёқимсиз моддалар ва хилтлардан организмни тозалаш учун 20 кун давомида наҳорга, киши таъбига қараб, қовун шарбатига хоҳлаган мевасини қўшиб истеъмол қилинади. Огоҳлантириш: бу даволаш услубини албатта мутахассис шифокор маслаҳати билан қўлланилади.

АЁЛЛАР СОҒЛИҒИ УЧУН ФОЙДАСИ КАТТА

Қовунда мавжуд бўлганфолий кислотаси аёллар учунгина муҳим ва зарур бўлган модда бўлиб, унингсиз фарзандга соғлом она бўлиш меъёрида бўлолмайди. Аёллар, айниқса ҳомиладор аёллар овқатланиш рационларига қовунни қўшишлари зарур ва фойдалидир. Айтганча, қовунда мавжуд бўлган кремний суяк, соч ва терининг соғлом бўлиш мувозанатини таъминлайди. С витамини усти-устига давом этган шамоллашдан заифлашган кишилар организмида иммунитетни мустаҳкамлайди.

Ортиқча семиришнинг олдини олади Унинг паст калориялилигиортиқча вазндан қутилишда ёрдам беради. Лекин қанд касаллиги бор кишилар қовун таркибида қанд моддаси кўп бўлганлигидан, уни эҳтиёт бўлиб истеъмол қилишлари зарур.

ТАВСИЯ

1. Қовун истеъмол қилгач, унинг кетидан совуқ сув, сут, қатиқ ва кефир ичманг.

2. Оч қоринга, наҳорга қовун еманг!

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар қовун истеъмол қилишда огоҳ бўлишлари тавсия этилади, чунки қовуннинг кўп истеъмол қилиниши бола ичак йўлларида муаммо келтириб чиқариши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?