23:46 / 28.08.2018
6 852

Грин кард борасида муҳим маълумот эълон қилинди

Грин кард борасида муҳим маълумот эълон қилинди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг расмий телеграм каналида Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, Грин кардга анкетаси билан топширилаётган фотосуратлар 6 ойдан эски бўлмаслиги керак, акс ҳолда бундай анкеталар ҳисобга олинмаслиги мумкин.

“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни дисквалификацияга олиб келиши мумкин!”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон Грин кард лотереясида энг фаол иштирок этаётган мамлакатлардан бири. Шунингдек Ўзбекистон фуқаролари учун Грин кард лотереясида энг кўп ўрин берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Грин кард борасида муҳим маълумот эълон қилинди

Жамият янгиликлари