08:01 / 29.08.2018
7 160

Собиқ давлат маслаҳатчиси Халқаро Ислом академияси ректори этиб тайинланди

Собиқ давлат маслаҳатчиси Халқаро Ислом академияси ректори этиб тайинланди
«Kun.uz» манбасининг хабар беришича, бугун Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов раислигида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда Неъматулла Ибрагимов академия ректорлигидан кетгани маълум қилиниб, Шуҳрат Акмалович Ёвқочев янги ректор сифатида таништирилган.

Узоқ йиллар Шарқшунослик институтига раҳбарлик қилиб келган Неъматулла Ибрагимов шу йилнинг апрелида ташкил этилган академияга биринчи ректор этиб тайинланганди. У нима сабабдан 4 ой ичида лавозимдан олингани маълум эмас.

Эндиликда халқаро ислом академиясининг янги раҳбарига айланган Шуҳрат Ёвқочев 1964 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1988 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган, 1993 йилда Миср ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия академияси дипломини олган. Мутахассислиги - шарқшунос ва филолог. Сиёсий фанлар доктори, профессор.

У 1986 йилдан 1990 йилгача Ливияда араб тили таржимони бўлиб ишлаган, кейинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, 1999-2004 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида дарс берган. 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида директор, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Президентининг миллатлараро муносабатлар ва дин масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган, 2006-2007 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетига ректорлик қилган.

2007 йилдан Тошкент давлат шарқшунослик институтида жаҳон сиёсати кафедрасига мудирлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ давлат маслаҳатчиси Халқаро Ислом академияси ректори этиб тайинланди