date
views 9 431

Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мазкур фармондан сўнг Президент Администрациясининг 21 нафар раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра, Рустам Иноятов Расулевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди