Мамлакатда туризм ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудида мавжуд олийгоҳлардан бирининг базасида янги факультет очилиши ёхуд олий таълим муассасаси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
29-30 август кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси вилоятнинг Бахмал ва Зомин туманида амалга оширилиши кутилаётган туризм кластер лойиҳаси билан танишиб чиқиб, тегишли меморандумни имзолаган. Унга кўра, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри темир йўл инфратузилмасини яхшилаш назарда тутилади. Шунингдек, муҳандислар ва кадрлар бошқаруви соҳасида янги ходимларни етказиб берувчи замонавий олийгоҳни очиш масаласи ҳам ижобий ҳал этилган.
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Улуғбек Эгамовнинг айтишича, ҳокимият вакиллари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри вакиллари билан алоқа ўрнатиб, шаҳардаги Гаошень олийгоҳининг филиалини Жиззахда ташкил этиш бўйича музокараларни олиб боришмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларидан чиқувчи ва кириб келувчи поездларга хизмат кўрсатиш хизматига эга логистика марказлари ҳам қурилиши режалаштирилмоқда.
Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси эса паст қаватли, бир рельсга эга шаҳар ичида ҳаракатланувчи транспортни етказиб бериш бўйича меморандумни имзолаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади