
Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистонда мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш куни бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гул қўйди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Бугун шунингдек, пойтахтдаги «Наврўз» маросимлар уйида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, маросимда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Қуръон тиловат қилинди.

Тадбирда Республика вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик ҳамда юртимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.