18:57 / 04.09.2018
4 861

ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиш ҳолати фош этилди

ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиш ҳолати фош этилди
Самарқанд шаҳрида 1 сентябрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими раҳбарларига хабар бериб, унда шу йил 31 август куни Булунғур туманида яшовчи Д.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб, автомашина вақтинча жарима майдонига қўйилганлигини ва фуқаро Д.А. унга автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига пора таклиф қилаётганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Д.А., ходимга хизмат хонасида 300 минг сўм пулни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Д.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилиш ҳолати фош этилди