22:50 / 05.09.2018
5 347

Ўзбекистон Бош вазири 7 йил давомида пахта териб, пул ишлагани ҳақида сўзлаб берди

Ўзбекистон Бош вазири 7 йил давомида пахта териб, пул ишлагани ҳақида сўзлаб берди
5 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Бош вазири жорий йилда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлар экан, шу ўринда исталган Ўзбекистон фуқароси қўшимча даромад топиш мақсадида ихтиёрий равишда дам олиш кунлари истаган пахта етиштириладиган ҳудудига бориб, пахта териши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Бош вазир бу борада ички ишлар вазири ўринбосарига топшириқлар бериб, бир вилоятдан иккинчи вилоятга бориб пахта термоқчи бўлган фуқароларга шароит яратиб бериш зарурлигини қайд этди.

Шу ўринда Бош вазирнинг ўзи ҳам ўз вақтида пахта теримига чиққани ва пул ишлагани ҳақида сўзлаб берди:

«Мен Тошкентда туғилганман, бироқ шундай бўлса-да етти йил пахта терганман, 3—4 сўм пул ишлаганман. Ишлаб топган пулимга ҳеч бўлмаса кийим сотиб олганман», — дейди Абдулла Арипов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)