Тожикистон Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши туфайли нимадан воз кечгани айтилди

1 дақиқа ўқиш5.1K
Тожикистон Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши туфайли нимадан воз кечгани айтилди
Тожикистон Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши туфайли нимадан воз кечгани айтилди

«Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши Душанбени Туркманистондан Тожикистонга темир йўлни Афғонистон шимоли орқали қуриш ғоясидан «вақтинчалик воз кечишга» мажбурлади», - дея айтиб ўтди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомий Ашурбойзода «Коммерсантъ» билан суҳбатда.

Тошкентда 20 сентябрь куни «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида» конференцияси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокчиларга Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Евроосиё логистик харитасини ўзгартирувчи бир нечта янги темир йўллари қуришни режалаштирмоқда. Ҳозир ушбу минтақада ташувчилар вақтнинг 40%гача йўқотишга мажбур бўлмоқда. Шу сабабдан ҳам бунга боғлиқ харажатлар туфайли нархлар ошмоқда, дейилади мақолада.

Гурбангули Бердимуҳамедов, Имомали Раҳмон ҳамда Ҳамид Карзай ўртасида Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон (ТАТ) трансафғон йўлагини барпо этиш бўйича уч томонлама музокаралар ва қурилиш лойиҳаси бўйича меморандумни имзолаш 2013 йил бошида бўлиб ўтди. 2016 йилнинг ноябрида Туркманистон йўлнинг ўз участкаси қурилишини якунлаб, уни Афғонистон билан чегарагача олиб борди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?