
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш бўйича самарали ишларни амалга ошириш билан бир қаторда, электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга ҳам асосий эътиборни қаратмоқда.
Хусусан, Бюронинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Сувлиқ” қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Д.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, дона қўл бола усулда тайёрланган жувоз, чигит, ёғ ва кунжара маҳсулоти ҳаммаси бўлиб, 5 турдаги жами 3.875.586 сўмлик маҳсулотлар тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида процессуал расмийлаштириб олинган. Фуқаро Х.Д Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини қўпол равишда бузиб, яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалик хонасида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган 1 дона электр мой жувоз ўрнатиб, 36 ой давомида давлат ва жамоат манфаатларига 26 477 280 сўм моддий зарар етказган.
Фуқаро Х.Д. Жиноят кодекси 1862-моддасининг 1-қисми ва 1852-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан бир йил олти ой озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилояти бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Қашқадарё вилояти бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар