Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда катта имтиёзлар берилмоқда

2 дақиқа ўқиш7.7K
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда катта имтиёзлар берилмоқда
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бизда нега электр энергияси баҳоси атрофимиздаги қўшни республикаларга нисбатан бироз қимматроқ? Хусусан, Қирғизистон ва Тожикистонда электр энергияси таннархи жуда арзон тушадиган гидро электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқаради. Қозоғистон фойдали қазилмаларга бой. Туркманистонда барча турдаги энергия ташувчиларнинг нархи давлат томонидан дотация қилинади — ҳар қалай яқин-яқингача бу ерда сув, свет ва газ текин эди деб ёзади Kun.uz нашри.

Ўзбекистонда электр энергияси кўмир ва газ ёқилиши натижасида иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Боз устига, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тобора кенгайиб бораётган иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қоплай олмаганидан, уни қўшни Тожикистондан импорт қилишга ҳам мажбур бўлмоқдамиз.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда катта имтиёзлар берилмоқда
Йил охирига қадар Тожикистон Ўзбекистонга жами 1,5 млрд. кВт/соатдан кам бўлмаган электр энергияси экспорт қилади. Икки давлат электр энергия компаниялари ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон ёз мавсумида Тожикистондан олинадиган бир киловатт энергия учун 2 цент тўлайди.

Электр энергиясига бўлган талаб юқорилигидан ва аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун унинг қўшни давлатлардан импорт қилиниши ҳисобига унинг нархи бозор нархларига яқин келган.

Боз устига электр тармоқлари ва ускуналари собиқ иттифоқ давридан қолиб кетган ва уларнинг аксарияти шу кунгача янгиланмаган. Электр энергиясининг сўнгги истеъмолчига етказилишида катта миқдорда йўқотишларга йўл қўйилмоқда. Айнан исроф миқдорининг кўплиги ҳам энерго корхоналарининг зарар билан ишлашига сабаб бўлмоқда.

Табиий газни нархини олайлик. Ўзимизда ишлаб чиқарилган табиий газнинг аҳолига ўта арзонлаштирилган нархлар сотиб келинаётгани ҳам соҳада катта ўғриликлар ва коррупцияга йўл очмоқда.

Газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва транспортировка қилиш учун давлат катта маблағ сарфлайди. Сўнгги пайтларда юртимизда газ таъминоти ҳам анча изга тушиб қолди. Аммо аҳоли ўртасида газ истеъмоли бўйича қарзини ўз вақтида узиш ўрнига назоратчиларга пул бериб ўчиртириб юбориш ҳам одат даражасига кўтарилган. Натижада, давлат улкан зарар кўрмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда ҳам катта имтиёзлар берилмоқда. 20 кг газ кетадиган баллонлар 16 минг сўм эвазига аҳолига етказиб берилмоқда. Ҳолбуки, пропан газнинг 1 литри (1 кг газ қарийб 2,5 л бўлади) АСГҚШларда 2500–3000 сўмдан сотилмоқда. Автомобилларга қуйиладиган суюлтирилган газ тадбиркорлар томонидан хом ашё биржасидан харид қилинади ва нархлар талаб ва таклифга кўра кўтарилиб тушиб туради.

Бензин баҳоси ҳам Марказий Осиёда энг паст нархлардан бўлиб турибди. Гарчи айни кунларда нефть маҳсулотларининг 70 фоизи республикамизга четдан келтирилади. Ўзимизда ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёнилғиси аҳоли эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас.

Албатта, энергия ташувчиларнинг нархи давлат томонидан паст баҳоларда ушлаб турилиши, давлат бюджетига оғир юк бўлиб тушади. Бозор иқтисодиётида давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал даражада бўлиши нархлар талаб ва таклиф асосида шакллантирилиши, фақат монополияга йўл қўйилмаслиги талаб этилади. Ўзбекистонда ҳам бу борада бозор механизмларидан фойдаланишни жорий зарурияти пайдо бўлмадимикан?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?