15:36 / 28.09.2018
4 647

Нима учун ягона тизимга ўтиб қўя қолинмади?

Нима учун ягона тизимга ўтиб қўя қолинмади?
Ўзбекистон ОТМларида 1 пайтда 2 хил баҳолаш тизими бўлади (балки 3 хил, балки 4 хилдир)

Бугун ОТМлар 5 баҳолик тизимга ўтгани ҳақида хабар берилганди Низомнинг тўлиқ матни Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Энг қизиғи бу тизим фақат 1-курслар учун тааллуқли экан. 2 ва ундан юқори курслар 100 баллик тизимда баҳоланар экан.

Савол: бунақа омихта тизимни нима кераги бор? Нима учун ягона тизим ўрнатиб қўя қолинмади? Кимдир тушунтириш берадими бу ҳақида?

Ҳаммадан ҳам ўқитувчиларга қийин бўлибди, ўзи қоғозбозликдан қийналиб кетишганди, энди уларга яна ортиқча иш яратишибди. Икки хил стандартда баҳолаш турли чалкашликларни келтириб чиқариши табиий.

– Ўтир, сенга 3!
– Домла, мен 2-курсман, бизда 100 баллик.
– Ҳа-я, айтганча.

– Ўтир, сенга 5!
– Домла, мен 1-курсман, бизда жорий баҳолаш йўқ.
– Ҳа-я, айтганча.

Низом лойиҳаси порталга муҳокамага қўйилганда, айнан мана шу бандга эътироз билдиришган эди. Республикада бир хил тизим бўлсин, деган таклиф қолдирилган эди. Бошқа лойиҳаларда бўлгани каби, бундай таклифлар ҳеч бир изоҳларсиз инобатга олинмади. Унда лойиҳани муҳокамага қўйишдан нима фойда?

Майли, бизни халқ кўникувчан. Талабаларни, айниқса ОТМдаги ўқитувчиларни жони темирдан. Ҳар нарсага кўниб, кўникиб кетаверишади. Ҳар қандай қарорларни ғинг демай, бажараверишади.

Шунча йилдан буён чала кирилл ва чала лотин ёзувларида ёзиб юрибмиз, бир жойимиз кам бўлиб қолгани йўқку, чала 100 баллик рейтинг, чала 5 баҳолик тизимни ҳам зиёни йўқдир. Тағин ким билсин.

Ҳа, айтганча, айрим ОТМларда модул тизими ҳам йўлга қўйилган ва 5 баҳолик тизим Низомидаги қоидалар ушбу ОТМларга тадбиқ этилмаслиги белгиланган. Яна айрим ОТМлар (ТДЮУ, ТАТУ) кредит тизимига ўтишган. Гарчи модул ва кредит тизимлари алоҳида эмас, аксинча бир-бирини тўлдирувчи тизим бўлса ҳам, ҳали айрим ОТМлар ўзларида ушбу тизимларни тўлиқлигича ўрнатиб улгуришмади. Вақт ўтиши билан жой-жойига тушадиган жараён бу. Майли, ҳозир қийналсак ҳам, қолган ОТМларни ҳам секин-аста кредит тизимига ўтказишни бошлаш керак. Бошида қийин бўлади, тушунарсиз бўлади, балки озгина "бардак" ҳам бўлар. Лекин келгусида фойдаси тегади, менимча. Албатта буларнинг барчаси ИМХО.
Хушнудбек Худойбердиев

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун ягона тизимга ўтиб қўя қолинмади?