Песков Путиннинг Ўзбекистонга тайёрланаётган ташрифи ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш5.1K
Песков Путиннинг Ўзбекистонга тайёрланаётган ташрифи ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, у ҳозирда юқори даражадаги тайёргарликда, дея маълум қилди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб "Кун" нашри хабар бермоқда.

«Ўзбекистонга ташриф чиндан ҳам тайёргарликнинг жуда илғор босқичида. Биз тегишли баёнот билан чиқамиз», - дея маълум қилди Песков журналистларга. У шу йилнинг октябрь ойида президентнинг республикага эҳтимолий ташрифи ҳақидаги саволга шундай жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев ва Путиннинг охирги учрашуви жорий йилнинг июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари етакчилари саммитида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади.

Вазирликнинг хабар беришича, Россия президентининг расмий ташрифи доирасида Россия-Ўзбекистон биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?