Бош прокуратура пора билан ушланган депутат ҳақида расмий маълумот берди

1 дақиқа ўқиш5.8K
Бош прокуратура пора билан ушланган депутат ҳақида расмий маълумот берди
Фото: Олимжон Тўхтаназаров
Фуқаро И.М. 2018 йил 20 сентябрь Наманган вилоят тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, у муқаддам Поп туманида мактаб директори лавозимида ишлаганлиги, ЖИБ Поп тумани судининг 14.10.2017 йилдаги ҳукми билан судланиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини, суд ҳукмидан норози бўлиб, 03.09.2018 йилда Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати О.Тўхтаназаровга мурожаат қилганида, у давлат органларидаги юқори мансабдор шахсларга пора бериш орқали суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқартириб беришини ҳамда мактаб директори лавозимига ишга тиклаб беришини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 22.09.2018 йил соат 15:00ларда О.Тўхтаназаров Чуст шаҳри марказида аризачи М.И.дан 500 АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.09.2018 йилда О.Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни вилоят халқ депутатлари Кенгаши розилиги олинган ҳолда О.Тўхтаназаров ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

О.Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати¸ ЎзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?