23:06 / 02.10.2018
5 114

Пора билан ушланган депутат муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди (видео)

Пора билан ушланган депутат муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди (видео)

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров Чуст шаҳри марказида аризачидан 500 АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далил билан ушланганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 1969 йилда Наманган вилояти Поп туманида туғилган Олимжон Тўхтаназаров бундан аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Маълум бўлишича, 2015 йилда у фуқаро К.Сафоевадан фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ доллари олаётган вақтда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши томонларнинг ўзаро ярашуви асосида тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўлга олинган депутат нега пора талаб қилганини айтганди.

«Бу аёлнинг ишончига кириб туриб, ўша пулни олиб, ўзимнинг оилавий эҳтиёжимга ишлатмоқчи эдим. Чин кўнгилдан пушаймонман», - деган у.

Олимжон Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ЎзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлаган. Ушбу депутат ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб, жамият ҳаётидаги муаммолар бўйича, хусусан, коррупция масаласида ўзининг фикрларини билдириб келарди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пора билан ушланган депутат муқаддам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди (видео)