Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари (фото)

1 дақиқа ўқиш4.2K
Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари (фото)
Францияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. ЎзА мухбири мазкур ташриф ва Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида парижликлар билан суҳбатлашди.

Боош БАЗЕН (иқтисодчи):
Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари (фото)
– Ўзбекистонда барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилаётганидан хабардормиз. Энг диққатга сазовор томони шуки, замонавий туризм инфратузилмаси ривожлантирилиб, сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун кенг кўламли шароитлар яратилаётган экан. Яқинда мамлакатингизда бориб келган танишларим Ўзбекистон тарихий обидаларга бой мамлакат эканини айтди. Демак, уларга қизиқувчилар кўп бўлиши табиий. Шунингдек, интернет сайтларида мамлакатингизда сайёҳликнинг янги турлари, жумладан, экотуризм ривожланаётганидан хабарим бор. Ўзбекистонда қўриқхоналар, миллий боғлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ёдгорликлар мавжудлиги экотуризмни истиқболли йўналишга айлантириш имконини беради.

Мадлен БАРСО (ўқитувчи):
Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари (фото)
– Ўзбекистон Франция билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантираётгани мамнуният уйғотади. Тарих китобларида Амир Темур ҳақида ўқиганмиз. Париждаги Лувр музейида бўлганимда ҳам ўша даврга оид кўплар экспонатлар билан танишганман.

Яқинда таълим соҳасида Ўзбекистондан делегация келгани ҳақидаги хабарни ўқидим. Мактабгача, мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилганидан хурсанд бўлдим. Ўзбекистонда француз тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш, икки мамлакат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдоримиз.

Моро БЕНУА (талаба):
Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари (фото)
– Ўзбекистонга боришни мўлжаллаб турибман. Мамлакатингиз тарихига қизиқаман. Қадимий обидаларни асл ҳолича сақлаб қолиш борасидаги ишлар таҳсинга сазовор. Ўзбекистонга Франциядан кўп сайёҳ боради. Улар бир олам завқ ва таассуротлар билан қайтмоқда. Тарғибот ишлари натижасида Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Тошкент, Қўқон, Шаҳрисабз каби шаҳарларда буюк аждодларингизнинг юксак истеъдоди билан бунёд этилган обидалар ўзининг ҳақиқий қадр-қимматини топмоқда.

Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтариши шубҳасиз.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?