Автобус бекатида тўхтаган “дамасчи” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимининг жанжали (видео)

1 дақиқа ўқиш5.1K
Автобус бекатида тўхтаган “дамасчи” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимининг жанжали (видео)
Ижтимоий тармоқларда ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл ва автобус бекатида тўхтаб йўловчи олиш билан шуғулланадиган “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган можаро тасвирланган видеоёзув тарқалди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у видеолавҳани “Буюк ипак йўли” автобус бекатида тасвирга олган. Тасвирда бекатда йўловчи олаётган “Дамас” автомобили ва унинг ҳайдовчиси намоён бўлади. Аёл ҳайдовчини илгари ҳам огоҳлантирганини айтади ва ҳайдовчи унга телефонини олиб қўйишини айтиб таҳдид қилади. Сўнгра машина бекатни тарк этади. Унинг ортидан бошқа бир “Дамас” автомобили келиб тўхтайди.

Аёл ҳайдовчига автобус бекатида машинани тўхтатиш мумкин эмаслигини айтади. Ҳайдовчи унинг телефонда видеога олишига эътиро билдиради ҳамда аёлнинг ортидан келиб туртиб юборади. Орада можарога милиция ходими келиб аралашиб, уларни ажратиб қўяди ва воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Шундан сўнг ҳам асабийлашган ҳайдовчи аёлга таҳдид қилиб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилади ва аёлнинг телефонини тортиб олишга ҳаракат қилади.

Аёл одамлардан ёрдам сўраб қичқиради ва атрофда шунча одам турганига қарамасдан бирортаси унга ёрдам беришга ҳаракат қилмаганидан ҳайратдалигини айтади.

Youtube'да кўриш:

Facebook'да кўриш:
“Текин томоша” - автобус бекатида тўхтаган “дамасчи” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимининг жанжалига ҳеч ким аралашмади

“Текин томоша” - автобус бекатида тўхтаган “дамасчи” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимининг жанжалига ҳеч ким аралашмади ➥ Батафсил: https://kun.uz/33571684

Опубликовано Kun.uz Суббота, 6 октября 2018 г.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Матиз” автомобили ҳайдовчисининг жамоат транспорти бекатида тўхтаб туриб, автобуслар ҳаракати учун муаммолар келтириб чиқаргани тасвирланган видео эълон қилинган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6- (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилгани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди томонидан “Матиз” ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган ва унга 5 суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоқ кўринишидаги жазо тайинланганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?