Тадбиркор Фазилат Нормуродова: «Мени туман ҳокими калтаклади!!!»

1 дақиқа ўқиш5K
Тадбиркор Фазилат Нормуродова: «Мени туман ҳокими калтаклади!!!»
Воқеа Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган. «Анҳор» нашри хабарига кўра, тадбиркор Фазилат Муродовани туман ҳокими Бахтиёр Ражабов шафқатсизларча калтаклаган. Нега?..

— Мен ҳокимнинг қабулига келгандим, — дея давом этади тадбиркор. — Ариза бергандим, шу аризамнинг тақдири нима бўлганидан хабар олиш ниятим бор эди. Мени кўрди-ю, ҳоким жаҳл отига минди. Мени иғвогар ва нуқул порталга шикоят қиладиган туҳматчи дея ҳақоратлади. Мен айтдимки, менинг муаммоларим ўз ечимини топмаяпти. Портал худди шундай масалаларни ҳал этишда фуқароларга берилиши учун тузилганини айтиш билан гапимни якунладим ва чиқиб кетдим. Сал ўтмай ҳоким ҳам ортимдан чиқди. Мен ундан буёғига нима қилишимни сўрагандим, мени ҳақоратлай кетди. Бу ҳақоратларга чидаб тура олмадим. Ҳақоратлари учун юқори ташкилотларга арз қилишимни айтдим. У эса кутилмаганда менга ташланиб, бўға бошлади. Бир қўли билан бўғди, иккинчи қўли билан дуч келган еримга қўл зарбалари йўллай бошлади. Бизни ўткинчилар айириб қўйишди….

Калтаклашлардан кейин Нормуродова касалхонага тушиб қолган. Врачлар унга мия чайқалиш ташҳисини қўйишди. Аёл ҳокимнинг устидан прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат этди. Ҳозир республика прокуратура ходимлари ушбу факт бўйича текширув ишларини олиб бормоқда. Ҳоким эса телефон орқали суҳбатда ўз айбини қатъиян рад этди. Айни пайтда ўз ишлари билан бандлигини, унинг аёлларга қўл кўтарадиган одати йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Айни лаҳзаларда журналистлар прокуратурадан шу масаладаги янги фактларни аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?