Фарғонада ўзини “МИБ ходими” деб таништирган фирибгар қўлга тушди

1 дақиқа ўқиш6K
Фарғонада ўзини “МИБ ходими” деб таништирган фирибгар қўлга тушди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида сохта Мажбурий ижро бюроси ходими қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими инспектори Жамолиддин Одилов маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Яйпан шаҳрида яшовчи А.А. Мажбурий ижро бюроси давлат инспектори учун махсус белгиланган хизмат кийимини тиктириб олади. У бу кийимда шаҳарнинг Бодомзор кўчасида яшовчи С.Т. нинг хонадонига келади. Ўзини Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими ходими, деб таништиради. Гап орасида “Электрон онлайн” савдолари орқали унга арзон нархда телевизор ва кир ювиш машинаси олиб беришини айтади. Шундай қилиб, сохта ходим С.Т.нинг 831 000 минг сўм нақд пулини олиб, воқеа жойини тарк этади.

С.Т. нинг аризаси асосида тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ярашув тўғрисидаги қарор билан жиноят иши судга тақдим қилинди.

Тергов жараёнида А.А.дан Мажбурий ижро бюроси ёзувлари бўлган бир нечта хизмат кийими сифатида тикилган уст-бошлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?