Пиёда қизни босиб кетган "Ласетти" ҳайдовчисига қандай жазо берилади? (видео)

1 дақиқа ўқиш5.6K
Пиёда қизни босиб кетган "Ласетти" ҳайдовчисига қандай жазо берилади? (видео)
8 октябр куни ижтимоий тармоқларда "Ласетти" автомашинасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб, пиёдани устига автомашинани ҳайдаган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, мазкур ЙТҲ 8 октябрь куни, тахминан соат 13.10 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган Goodzone савдо маркази автотураргоҳи ёнида содир бўлган.

Вестминистр университетининг 4-босқич талабаси бўлган ҳайдовчи танишига тегишли бўлган, унга ишонч қоғози орқали бошқариш учун берилган "Ласетти" русумли автомашинада автотураргоҳ бўйлаб пиёда юраётган Давлат жаҳон тиллар университети 1-инглиз филологияси факультетининг 1-босқич талабаси бўлган қизни уриб, босиб ўтган.

Содир бўлган ЙТҲ натижасида қиз бош мия лат ейиши жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига ётқизилган. Шифокорларнинг маълум қилишича ҳозирда қиз хушсиз, бироқ аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?