Президент стипендиясини бериш тартибига ўзгартириш киритилмоқда

1 дақиқа ўқиш2.8K
Президент стипендиясини бериш тартибига ўзгартириш киритилмоқда
Президент давлат стипендиясини бериш тартибига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. "Ўзбекистон Республикаси президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди, деб хабар бермоқда Turon24.

Биринчи бандда киритилаётган ўзгаришга кўра, тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилади.

Аввалги ҳужжатда сал бошқачароқ эди: "Охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар — бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат стипендиялари таъсис қилинсин".

Шунингдек, янги ҳужжатга кўра, стипендиатларнинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича 11 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгиланиши таклиф қилинган.

Аввалги фармонга кўра, ушбу стипендиялар сони талабалар учун ҳар бири талабанинг ўртача стипендияси миқдоридан уч карра кўп бўлган 10 та ва аспирантлар учун — ҳар бири аспирант стипендияси миқдоридан икки карра кўп бўлган 5 та этиб белгиланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?