Наманганда зиёфат баҳонасида божхона ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Наманганда зиёфат баҳонасида божхона ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди
Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади.

Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазиятдан қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини Наманган шаҳридаги “Зоҳидабону” ошхонасига таклиф этади.

Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?