18:38 / 13.10.2018
2 705

Қозоғистонлик журналистлар Ўзбекистонга хомашё экспортидан ташвишга тушиб қолди (видео)

Қозоғистонлик журналистлар Ўзбекистонга хомашё экспортидан ташвишга тушиб қолди (видео)
Қозоғистон Ўзбекистонга асосан тирик ҳайвонларни экспорт қилмоқда. Мисол учун, куни кеча Қарағандадан новвослар Ўзбекистонга илк бор экспортга жўнатилди. Бу ҳақда «Хабар» ахборот агентлигига таяниб «Kun.uz» маълум қилмоқда.

Қозоғистон компаниялари тирик қорамолларни жўнатмоқда, Ўзбекистон гўшт комбинатлари эса иш ўринларини яратиш билан бир қаторда, тери, суяк каби маҳсулотларни қайта ишлаш ҳисобидан қўшимча даромад оляпти, дейилади материалда.

«Уларда қайта ишлаш катта куч билан ишламоқда. Нима учун ўзимиз тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қила олмаймиз? Ўша колбаса маҳсулотлари, чучваралар, котлетлар, консервалаштириб димланган гўшт (тушенка) ва ҳоказоларни?» - дея савол билан чиқишган Қозоғистон агентлиги журналистлари.

Бу саволларга жавобан, KazakhExport бевосита суғурталаш ва қайта суғурталаш компанияси директори Аян Бектибаева ҳозирда тирик қорамолга кўпроқ талаб борлиги, қайта ишланган маҳсулотни жўнатиш учун эса глобал инвестициялар ва катта миқдорда капитал маблағлар талаб қилинишини айтди. Шунга қарамай, бу вазифа, унинг сўзларига кўра, бошқарилади ва у ҳал қилинмоқда.

«Хабар» журналистларининг қайд этишича, шунга ўхшаш вазиятни тегирмончилик саноатида ҳам кузатиш мумкин.

Фото: Pinterest
«Биз донни сотяпмиз, аммо унни реализация қила олмаяпмиз, сабаби Ўзбекистон унга импорт божини оширмоқда, донга эса пасайтиряпти. Экспортда бундай ўйинлар нима билан боғлиқ? Биз ўз манфаатларимизни қандай ҳимоя қиляпмиз?» - дейди журналистлар.

Бектибаеванинг жавоб беришича, ҳар бир мамлакат ўз манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон нафақат хомашёни, балки балки тайёр маҳсулотларни ҳам экспорт қилмоқчи, бунинг учун компанияларга дотациялар берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонлик журналистлар Ўзбекистонга хомашё экспортидан ташвишга тушиб қолди (видео)