15:03 / 19.10.2018
2 676

Суд жараёнларини реал вақтда эфирга узатиш йўлга қўйилди

Суд жараёнларини реал вақтда эфирга узатиш йўлга қўйилди
Мамлакатимиздаги 12 та судда тажриба тариқасида амалиётга киритилган ушбу тажриба халқаро анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ лойиҳалари координатори, БМТ Болалар жамғармаси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Ф. Эберт номидаги жамғарма (Германия) ва “Минтақавий мулоқот” ташкилоти (Словения) ҳамкорлигида халқаро конференция ўтказилмоқда. “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини демократлаштириш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги мазкур анжуманда ўндан зиёд давлатларнинг соҳаси ходимлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирок этмоқда.

Хорижлик экспертлар мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг амалий натижалари билан яқиндан танишмоқдалар. Хусусан, “Хабеас корпус” институтини кенг қўллаш, жиноят ишларини юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ҳамда суд ва тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар уларда илиқ таассурот қолдираётир. Айниқса, жаҳонда биринчи марта 12 судда суд жараёнларини тажриба тариқасида реал вақтда эфирга узатиш йўлга қўйилганлиги хорижликлар томонидан юқори баҳоланди.

Халқаро конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд жараёнларини реал вақтда эфирга узатиш йўлга қўйилди