04:40 / 26.10.2018
3 207

Ўзбекистонда вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатилади

Ўзбекистонда вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатилади
Вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш бўйича жамоавий мурожаатни ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Facebook’даги ўз саҳифасида хабар берган.

Қонунчилик палатасидаги бугунги ялпи мажлисда “Mening fikrim” веб-портали орқали келиб тушган “Туманлар ва шаҳарлар кўчаларида вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида”ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, 10 000дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўрнатилган амалдаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш ҳақидаги таклиф баён этилган.

Маълумотда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллашга ва светофорларга оид амалдаги давлат стандартлари 1986 ва 1991 йилларда қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда йўл ҳаракатини тартибга солинишини тўлиқ таъминлай олмаётганлиги билдирилди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда серқатнов чорраҳалардаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш бўйича тегишли идоралар ва ҳокимликлар билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янгиланган “Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари”, “Светофорлар” стандартларини илғор хорижий ва халқаро тажрибани инобатга олиб ишлаб чиқиб тасдиқлаши кераклиги бўйича топшириқлар берилган қарор қабул қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатилади