22:30 / 26.10.2018
6 810

Қўқондаги махсус коллеж ходимлари нимада айбланмоқда?

Қўқондаги махсус коллеж ходимлари нимада айбланмоқда?
Фото: «Газета.uz»

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан Қўқон шаҳар прокуратурасининг қизлар учун Қўқон шаҳар Maxсус енгил саноат касб-ҳунар коллежининг бир нечта ходимига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалари кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Коллеждаги қонунбузарликлар тўғрисида аввалроқ хабар берилганди.

«Газета.uz»га маълум қилинишича, коллеж директори Раъно Юлдашева (1960 йилда туғилган) ва омборчиси Одил Шерматов (1955 йилда туғилган) Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жамоат ишлари бўйича тартиб сақловчи Гаппоржон Султонов (1972 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми «а» банди ва 119-моддаси (жинсий этиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Maxсус коллежнинг ўқув бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Отабек Рўзиматов Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий этиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқондаги махсус коллеж ходимлари нимада айбланмоқда?