18:54 / 27.10.2018
2 983

Татьяна Каримова: "Дунёда меҳрдан кучли яна қандай туйғу бор?"

Татьяна Каримова: "Дунёда меҳрдан кучли яна қандай туйғу бор?"
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва Жанубий Кореянинг Siloam Center for the Blind хайрия ташкилоти ҳамкорликда кўзи ожиз, имконияти чекланган болаларни санъат ва мусиқага қизиқтириш учун навбатдаги тадбирни ўтказди, деб ёзади Daryo.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида делегация иштирокчилари томонидан хайрия концерти ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти, менталитети ўхшаш. Тақдир тақозоси билан юртимизга келиб қолган корейслар ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб кетган, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган. «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва Siloam Center for the Blind хайрия ташкилоти ҳамкорлиги 2015 йилдан бошланган бўлиб, бугунга қадар бир неча хайрли ишлар амалга оширишга эришилди. Меҳрга ташна қалбларга дармон бўлиш, имконияти чекланганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳар бир инсонга хос фазилатдир. Дунёда меҳрдан кучли яна қандай туйғу бор?!

Татьяна Каримова, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Татьяна Каримова: "Дунёда меҳрдан кучли яна қандай туйғу бор?"