date
views 4 039

Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир билан узлуксиз равишда таъминланади

Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир билан узлуксиз равишда таъминланади
Қонунчиликка мувофиқ газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир маҳсулоти билан узлуксиз равишда таъминланади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади:
  • қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);
  • туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;
  • маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;
  • кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир билан узлуксиз равишда таъминланади