12:30 / 30.10.2018
3 143

ХМТ: Мажбурий меҳнатга барҳам беришга оид ушбу ҳужжат жуда тўғри ва қатъий қарор бўлди

ХМТ: Мажбурий меҳнатга барҳам беришга оид ушбу ҳужжат жуда тўғри ва қатъий қарор бўлди
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида буғдойни вақтида суғормагани учун олти мутасаддининг сув оқиб турган ариққа кийими билан туширилгани билан боғлиқ ҳолат интернет ва ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу ҳолат кескин танқид қилинди.

Мажлисда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилгани ҳақида таъкидлаб ўтган.

Шунга қарамай, айрим жойларда эскича ишлаш принципидан воз кечолмаётган, уни қўмсаётган раҳбарлар ҳам йўқ эмаслигига эътибор қаратилди. Бугунги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етарли даражада тушуниб етмаётган ана шундай раҳбарларнинг хатти-ҳаракатидан давлатимиз раҳбари норози экани, бу каби камчиликларга қарши қатъият билан курашиш, мажбурий меҳнатга бирор-бир соҳада йўл қўймаслик лозимлиги айтилди.

Йиғилишда иштирок этган Халқаро меҳнат ташкилотининг учинчи томон мониторинги лойиҳаси Бош техник маслаҳатчиси Жонас Аструп ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Асосийси бу ҳолат эмас, ушбу ҳолатга давлат, ҳукуматнинг муносабати, яъни позицияси. Давлатингиз раҳбари томонидан қабул қилинган мажбурий меҳнатга барҳам беришга оид ушбу ҳужжат жуда тўғри ва қатъий қарор бўлди. Буни Халқаро меҳнат ташкилотининг вакили сифатида қўллаб-қувватлайман, – деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХМТ: Мажбурий меҳнатга барҳам беришга оид ушбу ҳужжат жуда тўғри ва қатъий қарор бўлди