11:10 / 03.11.2018
4 737

Ҳадис илми мактабларида “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши очилди

Ҳадис илми мактабларида “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши очилди
Ҳадис илми мактабларида “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори билан Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари белгиланди:
  • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган алломаларнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш;
  • ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш.

Мактабда ўқиш муддати беш йил бўлиб, дарслар кундузги таълим шаклида олиб борилади. 2018-2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 10та ўрин этиб белгиланган. Унга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади.

Мактаб битирувчиси таълимни ўз ихтисослигига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида давом эттириши, таянч докторантура ва докторантура босқичларида таҳсил олиши мумкин.

Ҳадис илми мактаби президентнинг 2018 йил 16 апрелдаги фармони билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳадис илми мактабларида “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши очилди