Денов ва Ангор туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Денов ва Ангор туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Бахтиёр Ибатов Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 10 октябрь куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида маълум қилинди.

Бахтиёр Ибатов 8 ноябрь куни вилоят прокурори этиб тайинланган Улуғбек Қосимовнинг ўрнини эгаллади. У бугунгача Ангор тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.

Ангор тумани ҳокими лавозимига эса вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Усмон Туропов тайинланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов иштирок этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар