Андижон вилояти ҳокими дам олиш кунлари пахта терди (видео)

Андижон вилояти ҳокими дам олиш кунлари пахта терди (видео)
10-11 ноябрь кунлари Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳудудларда терилмай қолган пахта далаларида йиғим-теримда иштирок этди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туш пайтига қадар 22 кг пахта терди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова 27 кг пахта топширди.

Мутасаддилар тушликда теримчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Об-ҳавонинг кескин пасайиши натижасида пахта йиғим-терими суръати тушгани сабабли шанба-якшанба вилоятда пахта йиғим-терими умумхалқ ҳашари кунлари деб эълон қилинган.

Ҳозир вилоят 220 минг тонна пахта билан 90 фоиздан ортиқ натижа кўрсатиб, республикада 3-ўринда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар