
Кўп ҳолларда пора олган мансабдор шахсларни қоралаймиз. Лекин пора бериш ҳам пора олиш каби жиноятдир.
Кейинги пайтларда бундай ҳолатлар тез-тез қайд этилмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилнинг 10 ойи давомида Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ва бошқа бўлинмалар ходимларига пора таклиф қилиш билан боғлиқ 81 ҳолат фош этилган.
Таклиф этилган пораларнинг умумий миқдори 28,1 минг доллар ва 49 миллион сўмни ташкил этган. Ҳар бир ҳолат бўйича жиноят иш очилган.
Мазкур ҳолатлар ҳақида тайёрланган видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар