19:30 / 16.11.2018
4 434

“ЗИЛ-130” ва “Исузу” тўқнашуви натижасида шахси номаълум эркак ёниб кетди

“ЗИЛ-130” ва “Исузу” тўқнашуви натижасида шахси номаълум эркак ёниб кетди
15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб бетон тўсиққа урилиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин ўчириш вақтида “Зил-130” юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган. Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “ЗИЛ-130” ва “Исузу” тўқнашуви натижасида шахси номаълум эркак ёниб кетди