14:30 / 18.11.2018
3 672

Кутилган қарор: Олимлар килограммга ўзгартириш киритди

Кутилган қарор: Олимлар килограммга ўзгартириш киритди
Олдинроқ кенг қўлланадиган асосий ўлчов бирликларидан бири – килограммни аниқлаш принципларига ўзгартириш киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Парижда бўлиб ўтаётган ўлчовлар ва вазнлар бўйича 26-конференция иштирокчилари тарихий қарорга келиб, Халқаро бирликлар тизимининг (SI) етти асосий ўлчов бирлигидан тўрттасига ўзгартириш киритди.

Бу тўрт ўлчов бирлигининг кундалик ҳаётда энг кенг қўлланадигани, албатта, килограммдир. Эндиликда уни белгилаш принциплари Севрдаги Халқаро ўлчовлар ва вазнлар палатасида сақланувчи эталоннинг массасига эмас, Планк доимийсига боғлиқ бўлади. Версалда ўтаётган конференцияга 57 давлатдан ташриф буюрган олимлар ушбу қарорни кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Бундан ташқари, ампер, кельвин ва молга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.

SI учун киритилаётган ушбу ўзгаришлар 2019 йил март ойидан кучга киради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Кутилган қарор: Олимлар килограммга ўзгартириш киритди