13:18 / 19.11.2018
4 925

Сирдарёлик фермерлар қасамёд қабул қилди (фото)

Сирдарёлик фермерлар қасамёд қабул қилди (фото)
Сирдарё вилоятининг бир қатор туманларида фермерлар қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда "Сирдарё ҳақиқати" газетаси хабар бермоқда.

"Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманлари фермерлари ўз аҳдларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар", - дейилади нашр хабарида.

Шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтган.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёлик фермерлар қасамёд қабул қилди (фото)