15:18 / 03.12.2018
7 981

Мурод Хонтўраевни шифохонадан ниқобланган шахслар олиб кетди (видео)

Мурод Хонтўраевни шифохонадан ниқобланган шахслар олиб кетди (видео)
26 ноябрь куни Мурод Хонтўраев офисида қора ниқобли номаълум шахслар томонидан пичоқланиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Пичоқдан 9 марта жароҳатланган спортчи 1-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган эди.

Мурод Хонтўраевнинг шифохонадан яна қора рангли махсус либослар ва ниқоб кийган кишилар олиб кетаётгани тасвирларган видео тарқалди. Тасвирдан кўриниб турибдики, бу гал қора ниқоблилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Хонтўраев ўтирган автомобилдан ҳам буни англаш қийин эмас.

Мурод Хонтўраев шифохонадан нега ва қаерга олиб кетилгани маълум эмас. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳам мазкур видео бўйича расмий баёнот бергани йўқ.

Маълумот ўрнида, спортчи Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. У муқаддам 2011 йилда Мирзо Улуғбек тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди ва 104-моддаси, 3-қисми “г” банди билан судланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурод Хонтўраевни шифохонадан ниқобланган шахслар олиб кетди (видео)