ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқлангани ва уни аҳволи ҳақида маълумот берган эдик.
У ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида “Севимли” телеканалининг “Замон” дастури ижодкорлари унинг хонадонига бориб, ота-онаси билан учрашди.
“Ўғлимиз соғ-омон. Мен блогерларга гапирмоқчиман. Ҳар хил гапларни билиб билмай гапирмаслик керак. Ғийбатнинг оқибатда жазоси бор. Олдин нима бўлганини билиб олинглар, кейин ёзинглар. Билиб-билмай ҳар нарсани ёзавермаслик керак.
Ҳеч кимга ёмонлигимиз йўқ, ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Ўша болаларга ҳам инсоф берсин. Қилган ишларининг оқибатларини ўйлаб кўришсин. Интернетда ёзилган кўп нарсалар ёлғон. Травма олган, лекин унақа оғир жароҳатлари йўқ. Ўша куннинг ўзида кўчага чиқиб айланиб юрди.
Ёши ҳам катта бўп қолди, энди ёшларга йўл бериши керак. Оладиган унвонларини ҳам олиб бўлди. Етадиган даражада. Энди уришишга ҳам уят бўлса керак.
Интернетда тарқалган видео рост. Биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Бостириб киришган. Булар орган одамлари деб қаршилик кўрсатишмаган. Улар шундан фойдаланиб уриб кетишган. Оғир жароҳат етказилмаган, кимлигини билмаймиз. Ички ишларимиз топиб олса керак. Уларга ҳам ёмонлигимиз йўқ. Ота-онасини олдида бўлсин. Келажакда ўзини фарзандлари катта бўлаяпти, оқибатини ўйлаб кўришсин”, - деди Мурод Хонтўраевнинг отаси интервьюда.
Қуйидаги видео орқали мазкур воқеа ҳақидаги лавҳани кўришингиз мумкин. ВИДЕО “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди