Реклама ортидан миллионлаб даромад, 6 нафар машҳур блогер солиқ тўламагани гумон қилинмоқда

Давлат солиқ қўмитаси томонидан мамлакатдаги 110 нафар блогер фаолияти ўрганилиб, енг машҳур 6 нафар блогер буджетга тахминан 3,1 миллиард сўм солиқ тўламаган бўлиши мумкинлиги аниқланди. 2025 йилда ўрганилган блогерлар томонидан 2,7 миллиард сўм даромад декларация қилинган бўлиб, тўланган солиқ миқдори 110 миллион сўмни ташкил етган.
Давлат солиқ қўмитаси мамлакатдаги 110 нафар блогер фаолиятини ўрганди. Маълумотларга кўра, уларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилган, айримлари якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс сифатида ишламоқда.
Таҳлил давомида энг машҳур блогерлардан 6 нафари бюджетга тахминан 3,1 миллиард сўм солиқ тўламаган бўлиши мумкинлиги аниқланган.
2025 йилда ўрганилган блогерлар томонидан 2,7 миллиард сўм даромад декларация қилинган, тўланган солиқ эса 110 миллион сўмни ташкил этган.
Солиқ қўмитаси блогерлик фаолияти тадбиркорлик тури ҳисобланишини эслатди. Блогерларга фаолиятини қонунчиликка мослаштириш учун 3 ой муддат берилган.































Изоҳлар 0
…