МИБ сохта сертификатчини фош қилди

1 дақиқа ўқиш4K
МИБ сохта сертификатчини фош қилди
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари фуқароларга давлат қиёслаш сертификатларини пора эвазига қалбакилаштириб, 150.000 сўм миқдоригача бўлган пулларни олиб, бир қатор ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этган “Тошшаҳаргаз” ҳудудий филиали ходими Р.К. эканлигини фош қилди.

Жумладан, Яшонобод тумани Мирғоб кўчасидаги 35-уйда яшовчи фуқаро К.Р.хонадонидаги газ ҳисоблагичини навбатдаги давлат қиёслашдан ўтказиб беришини сўраганида “Тошшаҳаргаз” ҳудудий филиали ходими Р.К. рози бўлиб эвазига 150.000 сўм пул беришини айтади. Хонадон эгаси уй ҳисоблагичларини 150.000 сўм пул бериб давлат қиёслашдан ўтказишга рози бўлади.

Орадан 2-3 кун ўтгандан кейин Мирғоб кўчасидаги 35-уй бориб, оқ вараққа унинг ҳисоб рақамини, ҳисоблагич русумини ва давлат рақамини ёзиб ва хонадондаги газ ҳисоблагичини ечиб олиб келишилган пулнинг олдиндан 100.000 сўмини олиб, Яшнобод туманида жойлашган “Кадишева” бозори ёнидаги фото салонга бориб, ўзида мавжуд бўлган лекин фойдаланилган серктификатни бериб, уни сканерлашни ва ручкада ёзилган ёзувларни ўчириб беришини сўрайди.

Шундан сўнг, фото салон ишчиси Р.К. айтган илтимосларни бажариб, сертификатда ручкада ёзилган жойларини ўчириб, оқ қоғозга рангли қилиб 6 дона қалбаки сертификатни тайёрлаб беради ва 10 кундан кейин “Тошшаҳаргаз” ҳудудий филиали ходими Р.К. юқоридаги манзилдаги
К.Р. хонадонига бориб, газ ҳисоблагичини ўрнатиб, қўлбола усулда тайёрланган сертификатни уй эгасига тақдим қилади. Лекин хонадон эгаси сохта сертификат эканлигини сезмайди ҳам.

Р.К. ноқонуний ҳатти ҳаракатларини давом эттириб, Яшнобод тумани Қашқадарё 1-тор кўчаси 1-уйда яшовчи фуқародан, Ахсикат кўчасидаги яна бир хонадон эгаларидан сохта ясалган сертикфикатни бериб, газ ҳисоблагични ўрнатиб бериб эвазига ҳар бир хонадондан 150.000 сўм миқдоридаги ноқонуний ишлари учун пора олганлиги аниқланди.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?