06:58 / 26.12.2018
4 224

Прокурорлар Гулнора Каримовага пора берган раҳбарларга энг қаттиқ жазони беришни сўрамоқда

Прокурорлар Гулнора Каримовага пора берган раҳбарларга энг қаттиқ жазони беришни сўрамоқда
Швециялик прокурорлар 19 декабрь куни Стокгольм судида Telia телекоммуникация компанияси собиқ раҳбарлари иши бўйича ўтказилган сўнгги эшитувларда айбланувчилар учун коррупция билан боғлиқ жиноятлар сабабли энг қаттиқ жазо беришни сўради.

19 декабрь куни Стокгольмда Telia (собиқ TeliaSonera) Швеция телекоммуникация компанияси собиқ раҳбарлари иши бўйича тўрт ой давом этган эшитувлар тугади. Эшитувларнинг биринчи куни шу йил 4 сентябрида бошланди.

Telia компаниясининг собиқ ижрочи директори Ларс Ньюберг, 2003—2007 йилларда Telia молиявий директори ва вице-президенти, 2007—2012 йиллар ушбу компания Евроосиё бизнес йўналиши раҳбари бўлган Теро Кивисаари, шунингдек, Евроосиё бизнес йўналиши бош маслаҳатчиси Ули Туима судланмоқда.

Уларнинг уч нафари Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага Telia компанияси (бренд маҳаллий номи Ucell) Ўзбекистон бозорига кириши ва мамлакатнинг куч тузилмаларидан «ҳимоя» эвазига 350 миллион доллар пора берганликда айбланмоқда.

Прокурорларнинг сўнгги эшитувлар вақтида маълум қилишича, Telia компаниясининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорига келиши жараёнига раҳбарлик қилган Теро Кивисаари коррупцион схемада асосий шахс бўлган. Айбловчилар суддан унга 7 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлашни сўради.

Швеция қонунчилигига кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар 6 ойдан 6 йилгача бўлган қамоқ муддати билан жазоланади.
Прокурорлар Telia’нинг яна икки собиқ раҳбари - Ларс Ньюберг ва Ули Туимага ҳам қамоқ жазоси сўради.

Хабар берилишича, прокурорлар улар учун Теро Кивисааридан бироз камроқ муддат сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокурорлар Гулнора Каримовага пора берган раҳбарларга энг қаттиқ жазони беришни сўрамоқда