Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил айёмига байрамона концерт дастурлари туҳфа этилмоқда.
Концертнинг дастлабкиси бугун, 27 декабрь куни пойтахтимизнинг Мустақиллик шоҳ кўчасидаги Ёшлар ижод саройи ёнидаги очиқ майдонга ўрнатилган Янги йил байрамининг бош арчаси олдида Қорбобо кийимига кийинган ҳарбий санъаткорлар томонидан тақдим этилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эртага, 28 декабрь куни соат 15:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуи олдида ҳарбий окрестрнинг навбатдаги акцияси бўлиб ўтади.
Шунингдек, ҳарбий оркестрнинг байрамона концерти яна қуйидаги жойларда ўтказилади:
- 29 декабрь куни соат 15:00да Қўйлиқ массивидаги “Компас” кўнгилочар савдо мажмуасида;
- 30 декабрь куни соат 15:00дан 18:00га қадар пойтахт метрополитени линияларида;
- 31 декабрь куни соат 10:00да Янги йил байрамининг бош арчаси олдида (мўлжал Ёшлар ижод саройи).
Шунингдек, пойтахтдаги Янги йил байрамининг бош арчаси олдида 2019 йилнинг 3 январь кунига қадар соат 19:00 дан 20:00 гача мазкур томошалар бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди
Газ ва "свет"дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилганлар ушланди