08:24 / 02.01.2019
4 518

Наманган вилояти ҳокимлиги ходимлари энди махсус кийимда юрадиган бўлишди

Наманган вилояти ҳокимлиги ходимлари энди махсус кийимда юрадиган бўлишди
Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида янги тажриба йўлга қўйилди. Ҳокимлик аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланди ва халқ билан мулоқот қилиш, турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, бу орқали вилоят ҳокимлигининг махсус имижини янада шакллантириш. Хабарда айтилишича, кўплаб учрашувлар ёки маҳаллаларда юрилганда фуқаролар мурожаатлари кимга айтишини билмай овора бўлишади. Айнан Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан қўлланган янги тажриба бу каби ҳолатлар олдини олади. Энди фуқаролар турли тадбирлар ёки улар билан учрашувларда тўғридан-тўғри хизмат кийимидаги ҳокимлик вакилларига мурожаат йўллайверишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилояти ҳокимлиги ходимлари энди махсус кийимда юрадиган бўлишди